Янгийўлдаги янги кўп қаватли уйда газ портлади
3-саҳифа
−
28 Март
2018Кеча, 27 март куни Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги 5 қаватли унинг 2-қаватида жойлашган хонадонда тўпланиб қолган табиий газнинг чақнаши оқибатида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Янгийўл туман ҳокимлиги хабар берди.
Чақнаш оқибатида 5 та қаватдан иборат уйнинг 3 та қаватидаги хонадонлар ойналари синган. Бунинг оқибатида 1970 йилда туғилган Б.А. ҳамда унинг турмуш ўртоғи 1974 йилда туғилган Ў.А. турли куйиш тан жароҳатлари олган.
“2025 йилнинг 27 март куни тахминан соат 21:50 ларда, Янгийўл туман Марказий шифохонаси шифокори Л.Ғуломованинг хабарига кўра, фуқаролар Янгийўл тумани Гулбаҳор маҳалласи Гулбаҳор кўчаси 13 а уй, 37-хонадонда яшовчи, 1970 йилда туғилган Б.А. ҳамда унинг турмуш ўртоғи 1979 йилда туғилган, Ў.А.нинг танаси 60 фоиз куйиши ташхиси билан келганлигини маълум қилган”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, ушбу кўп қаватли уй тўлиқ битказилиб топширилмагани сабабли бу ерда фуқаролар яшамаслиги аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, 12 март куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган ва бунинг ортидан ёнғин чиққанди.
LiveБарчаси