Тошкентда ичимлик суви аппаратларини бузиб, пулларни ўғирлаган “уддабурон”лар ушланди

3-саҳифа

−

image

Тошкентнинг икки туманида кўчаларга ўрнатилган ичимлик суви аппаратларини бузиб, ичидаги пулларни ўғирлаган бир гуруҳ ёшлар ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда номаълум шахслар ўғрилик содир этганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлган. Мазкур видеотасвирлар Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганилиб, қуйидагилар аниқланган.

Хусусан, пойтахтнинг Учтепа ва Юнусобод туманларида номаълум шахслар кўчаларда ўрнатилган фильтрланган ичимлик суви тарқатиш аппаратларини бузиб, ичидаги пул маблағларини ўғирлаб кетган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятларни содир этишда гумонланаётган фуқароларнинг шахси аниқланиб (2004 йилда туғилган Р.А., 2007 йилда туғилган И.С., М.Н., 2008 йилда туғилган А.Қ., 2010 йилда туғилган Н.Ғ., 2011 йилда туғилган Р.О.) ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа туман ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда гумонланувчиларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. Тергов якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга киритмоқчи бўлган жиноий гуруҳ қўлга олинган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг