Лукашенко Ғарб дипломатларининг Беларусдаги фаолиятини фашизмга таққослади
Олам
−
16 Апрель 2022
5478Ғарб дипломатларининг Беларусдаги фаолияти “аллақачон фашизмга ўхшаб қолган”. Бу ҳақда Беларусь фуқароси Александр Лукашенко таъкидлади.
“Қачондир мен буни қиламан. Ҳамма нарсани умумлаштираман ва сизга улар бу ерда нима қилаётганини айтиб бераман. Сиз даҳшатга тушасиз. Булар энди нацистлар ҳам эмас, уларнинг Беларусда қилаётган ишлари аллақачон фашизмга ўхшаб қолган. Буни Беларусга нисбатан санкциялар ва босимлардан кўриш мумкин”, деган Лукашенко “Хатинь” давлат ёдгорлик мажмуасига ташрифи чоғида.
Аввалроқ, Лукашенко Россия Беларуснинг иттифоқчиси эканини айтиб, Минск ҳар қандай қийинчиликларда ҳам у билан бирга бўлишини таъкидлаганди.
LiveБарчаси