Лукашенко ҳар қандай қийинчиликда Путиннинг ёнида туришини айтди 

Олам

image

Россия Беларуснинг иттифоқчиси, Минск ҳар қандай қийинчиликларда ҳам у билан бирга бўлади. Бу ҳақда Беларусь фуқароси Александр Лукашенко сўз очди. 

“Сиз бу минтақада, жумладан, Россия ва Украина ўртасидаги можаро муносабати билан нималар содир бўлаётганидан яхши хабардорсиз. Сиз бизнинг принципиал позициямизни билишингиз керак: Россия бизнинг иттифоқчимиз, ишончли иттифоқчимиз. Биз доимо Россия билан бирга бўлганмиз ва ҳар қандай вазиятда, ҳар қандай қийинчиликда ҳам у билан бўламиз”, деган Лукашенко Покистоннинг Беларусдаги элчиси Сажад Ҳайдар Хон билан учрашувда. 

Шу билан бирга, Лукашенко Минск Украинадаги “можарони тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори” эканини таъкидлаган. Шунингдек, у “Беларусь халқи ҳеч қандай уруш, можаро ва қарама-қаршиликни қабул қилмаслигини” айтган. 

Аввалроқ, Лукашенко Беларусь иштирокисиз Россия-Украина ўртасида музокаралар олиб борилиши мумкин эмаслигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Лукашенко

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг