Лукашенко Ғарб дипломатларининг Беларусдаги фаолиятини фашизмга таққослади 

World

image
Беларусь бургага аччиқ қилиб, кўрпа куйдиряпти north_east

Беларусь бургага аччиқ қилиб, кўрпа куйдиряпти

Ғарб дипломатларининг Беларусдаги фаолияти “аллақачон фашизмга ўхшаб қолган”. Бу ҳақда Беларусь фуқароси Александр Лукашенко таъкидлади. 

“Қачондир мен буни қиламан. Ҳамма нарсани умумлаштираман ва сизга улар бу ерда нима қилаётганини айтиб бераман. Сиз даҳшатга тушасиз. Булар энди нацистлар ҳам эмас, уларнинг Беларусда қилаётган ишлари аллақачон фашизмга ўхшаб қолган. Буни Беларусга нисбатан санкциялар ва босимлардан кўриш мумкин”, деган Лукашенко “Хатинь” давлат ёдгорлик мажмуасига ташрифи чоғида.

Аввалроқ, Лукашенко Россия Беларуснинг иттифоқчиси эканини айтиб, Минск ҳар қандай қийинчиликларда ҳам у билан бирга бўлишини таъкидлаганди. 


Rate Count

111

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends