Қуръони Каримни ёқиб юборган Салван Момика Норвегияда ўлик ҳолда топилгани айтилмоқда
Олам
−
02 Апрель
59112Швецияда Қуръони Каримни бир неча бор ёқиб юборган ироқлик қочқин Салван Момика Норвегияда ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда бугун, 2 апрель куни "The Economic Times" нашри хабар берди.
Бироқ, бу апрель ҳазили бўлиши мумкин. Чунки ҳалигача Момиканинг ўлими бўйича расмий манбаларда хабар эълон қилинмади. Шунга қарамай, унинг ўлими тўғрисидаги тасдиқланмаган хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалишда давом этмоқда.
Википедия эса Момикани "кўмиб", бир зумда "қайта тирилтиришга" ҳам улгурди.
Момиканинг Ислом динига нисбатан қилган хатти-ҳаракатлари бутун дунёда ғазабга сабаб бўлган ва ўз навбатида Швециянинг НАТОга кириши кечикишига ҳам олиб келганди. Ҳозирча Момиканинг ўлими сабаби расмий доиралар томонидан эълон қилинмаган.
Ироқлик қочқин ва исломофоб Салван Сабаҳ Матти Момика аввалроқ Швециянинг депортация қилиш ҳақидаги буйруғи ортидан Норвегиядан бошпана сўрагани ҳақида хабар берган эдик. У мамлакатни тарк этишига Швеция расмийлари томонидан таъқиб қилинаётганини пеш қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 28 июнь куни Швеция пойтахти Стокгольм марказидаги Медборъярплатсен майдонида муқаддас Қуръони Каримнинг Салван Момика томонидан ёқиб юборилиши ортидан АҚШ, Европа Иттифоқи, Рим папаси, Шавкат Мирзиёев ва яна қатор расмийлар бу ҳолатни кескин қоралаб чиққан эди. Ироқ ҳукумати Швеция ҳукуматидан Қуръонни оммавий равишда ёқиб юборган ироқлик муҳожирни экстрадиция қилишни талаб қилди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь