Самарқандга узатилган андижонлик қиз келинлик уйидан ўлик ҳолда топилди
3-саҳифа
−
05 Июль
70117Самарқанд вилоятига турмушга узатилган андижонлик қиз келинлик хонадонидан ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда “Миллар” хабар берди.
Маълум қилинишича, марҳума 1994 йилда туғилган. У 2 йил аввал Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманига узатилган.
Марҳуманинг онасига кўра, қизининг оиласида ҳомиладорлик вақтидан буён кичик жанжаллар бўлиб турган. Унинг жасади ўз уйига қайтарилгач, ҳеч қандай экспертиза хулосаси тақдим этилмаган. Марҳуманинг танасидан кўкариш излари топилган.
Бош прокуратурага кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) бўйича жиноят иши қўзгатилган ҳамда ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон шаҳрида эркак жанжал оқибатида турмуш ўртоғини йўлнинг ўртасида қасддан ўлдириб, кейин қочиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Олиб борилган тадбирлар жараёнида гумонланувчи А.Д. Андижон вилояти Олтинкўл тумани Кўмакай маҳалласи ҳудудида тунги хизматга жалб қилинган ходимлар томонидан аниқланиб, қўлга олинган.
LiveБарчаси