Мирзиёев Швецияда Қуръон ёқилишини қоралади
Жамият
−
05 Июль 2023
18588Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Швецияда Ислом динида муқаддас китоб – Қуръони карим ёқиб юборилганини ёвуз ҳаракат деб атади ва кескин қоралади. Бу ҳақда у бугун, 4 июль куни тошкентлик сайловчилар билан учрашувда айтиб ўтди.
“Айни вақтда биз радикализм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишларига, турли миллат ва халқларнинг диний қадриятларига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатишга мутлақо қаршимиз. Жумладан, яқинда Швецияда содир этилган, муқаддас Қуръони каримни ёқиб юборишдек ёвуз ҳаракатларни кескин қоралаймиз. Ер юзидаги миллионлаб инсонларнинг дину диёнати, эзгу ҳиссиётларини ҳақорат қиладиган бундай ҳолатларга асло йўл қўйиб бўлмайди”, деган Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 июнь куни Швеция полициясининг рухсати билан Стокгольм марказидаги Медборъярплатсен майдонида акция ўтказилганди. Ироқдан келган 37 ёшли муҳожир Салван Момика Қуръон саҳифаларини йиртиб ташлади ва уни ёқиб юборди. Шу куни бутун дунё мусулмонлари асосий диний байрамлардан бири – Қурбон ҳайитини нишонладилар. 29 июнь куни бир гуруҳ ироқликлар мусулмонлар учун муқаддас китоб – Қуръоннинг ёқиб юборилишига қарши норозилик билдириб, Бағдоддаги Швеция элчихонасига бостириб кирди. Ироқ ҳукумати Швеция ҳукуматидан Қуръонни оммавий равишда ёқиб юборган ироқлик муҳожирни экстрадиция қилишни талаб қилди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь