Қодирова жабрланувчи ёки...? Прокурор кутилмаган тахминни ўртага ташлади
Олам
−
01 Октябрь 2019
12881Аввалроқ, Туркиянинг Адолат ва тараққиёт партияси депутати, нафақадаги генерал Ширин Уналнинг уйида оқсоч бўлиб ишлаётган 23 яшар ўзбекистонлик Нодира Қодирова генералнинг тўппончаси билан ўзини отиб, жонига қасд қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Прокуратура депутатнинг уйида жонига қасд қилган ўзбекистонлик бўйича суриштирув бошлаганди. Мазкур суриштирувда прокурор Қодированинг фоҳишалик билан шуғулланганини тахмин қиляпти.
“Жумҳурият” газетасининг хабар беришича, турк прокурори Лайло Ниёзовадан кўрсатма олиш асносида ундан: “Дугонангизни фоҳишаликка ундаганмидингиз?”, деб сўраган.
Лайло прокурорнинг бу гумонини рад этган.
“Мен гўёки Нодирани фоҳишаликка ундаганим ёки унга бунинг учун шароит яратиб берганим ҳақидаги даъволар нотўғри. Мен Лолали туманидан текстиль маҳсулотларини сотиб олиб, Ўзбекистонга юбориш билан тирикчилик қиламан. Зарурат бўлса, чекларни кўрсатишим мумкин. Нодира ҳеч қачон мен яшаётган уйда тунаб қолмаган”, деган у.
Ниёзова ўз кўрсатмасида марҳум дугонаси билан бир муддат аразлашиб, кейин ярашиб олганини тан олган.
“Лекин ўртамиздаги келишмовчиликка гўёки мен уни фоҳишаликка ундаганим сабаб бўлгани йўқ. Чунки бундай нарса умуман бўлмаган”, деб тушунтирган Лайло Ниёзова.
Ниёзованинг сўзларига кўра, Нодира билан бундан олдинги суҳбатларида дугонаси депутат унга ёпишгани ҳақида гапириб берган.
“23 сентябрга ўтар кечаси у менга телефон қилганди. Биз икки соат гаплашдик. У тинмай йиғларди. “Лайло, чарчаб кетдим, ҳаммасидан тўйдим”, деди. Нима бўлганини сўраганимда айта олмаслигини айтиб йиғларди. “Ўзимни ўлдираман”, деяётганди. Кимдир хафа қилдими, деб сўрадим. У эса сиқилиб кетганини айтди.
17 сентябрда олдимга келмоқчи эди. Хўжайинининг қизи рухсат бермаганини айтди. “Нималар бўлаётганини тушуна олмаяпман”, деди. Айтишини қатъий талаб қилганимдан кейин эса шундай деди: “Икки ҳафта олдин хонамда ётганимда хўжайин кириб келди, хонани қулфлаб, орт томонимга келиб ётди, мени қучоқлади”.
Тажовуз қилдими, деб сўрадим. “Йўқ, тегмади”, деди-ю йиғлаб юборди. “Орзуларим сўнди, энди акамнинг юзига қандай қарайман?”, деди. Ҳеч кимга айтмасликка сўз беришимни сўради.
“Уйда хўжайиннинг тўппончасини топиб олдим. Битта ўқни пойабзалимга яшириб қўйдим”, деди. Ҳаётида бирон марта бўлсин пичоқ сақлаб юрган қиз эмасди, шунинг учун уни ҳазиллашяпти деб ўйладим. Бунақа қилишини умуман кутмагандим”, деб ҳикоя қилади Лайло Ниёзова.
Эслатиб ўтамиз, марҳумнинг акаси Муҳаммадали Қодирова суд-тиббий экспертизаси ноодатий тарзда тез хулоса берганидан шубҳада. Бундан ташқари, жасад депутат Ширин Уналнинг харажатларни қоплаб бериши билан тезда Ўзбекистонга жўнатилгани ҳам жамоатчиликда шубҳа уйғотмоқда.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь