Эрдўғанга алоқадор депутатнинг уйида ўлган ўзбекистонлик иши қайта тикланди

3-саҳифа

image

Туркияда сирли тарзда ўлим топган ўзбекистонлик Нодира Қодировага оид иш қайта тергов қилинади. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар ёзмоқда. 

Гап шундаки, Адлия вазири Акин Гурлекнинг топшириғига кўра, фош этилмаган жиноят ишларини ойдинлаштириш бўйича ҳаракатлар кўлами кенгайтирилади. Шу доирада Нодира Қодированинг шубҳали ўлими ҳам қайта текширилади.

Адлия ва Ички ишлар вазирликлари мувофиқлаштирувида олиб борилаётган, фош этилмаган жиноят ишларини ойдинлаштириш бўйича ишлар жадаллашади. Адлия вазири Акин Гурлекнинг топшириғи билан аввалроқ 75 та вилоятда 693 кишининг номи қайд этилган 638 та иш қайта кўриб чиқишга олинган эди. Маълумотларга кўра, жараён кўлами кенгайтирилиб, 81 та вилоятдаги мингдан ортиқ иш архивдан чиқарилади.

Қайта кўриб чиқиладиган ишлар орасида жамоатчиликда кенг резонанс уйғотган ҳодисалар ҳам мавжуд. Улардан бири 2015 йилда Туркияга кўчиб келган Ўзбекистон фуқароси Нодира Қодированинг ўлимидир. Қодирова 2019 йил 23 сентябрда Президент Ражаб Тойиб Эрдўған раҳбарлигидаги “Адолат ва тараққиёт” партиясидан депутат Ширин Уналнинг Анқарадаги уйида ўлик ҳолда топилган, ҳодиса кўп ўтмай “қурол билан ўз жонига қасд қилиш” сифатида расмийлаштирилган. Бироқ унинг яқинлари томонидан билдирилган тазйиқ ва таҳдидлар ҳақидаги даъволар сабабли иш қайта кўриб чиқилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Нодира Қодирова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг