Агар оддий кабобчи ёки новвой бўлганда, аллақачон қамаларди – Нодира Қодированинг акаси
Жамият
−
04 Декабрь 2020
397922019 йилнинг 23 сентябрь куни Туркия пойтахт Анқарада – Буюк Миллат Мажлисининг “Адолат ва тараққиёт” партиясидан депутати Ширин Уналнинг хонадонида вафот этган ўзбекистонлик Нодира Қодированинг акаси Муҳаммадали Қодиров яна чиқиш қилиб, халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш куни муносабати билан Қодирова масаласини кун тартибига чиқарди.
Унинг қайд этишича, парламент аъзоси Ширин Унал депутатлик дахлсизлигини суистеъмол қилиб, ўз лавозими ваколатларидан фойдаланмоқда.
“Мен юқорида ўтирган барча расмийларга, жамоатчиликка, айниқса, Конституциявий суд экспертларига мурожаат қиламан: синглим Нодиранинг ўрнига лоақал бир дақиқага ўз фарзандларингиз, яқинларингизни қўйинг”, дейди Нодира Қодированинг акаси.
Нодира Қодирова уч йил давомида Туркияда яшаган. У 2019 йилнинг 23 сентябри – вафотига қадар депутат Ширин Уналнинг уйида хизматчи бўлиб, унинг хаста рафиқасига энагалик қилган. Анқара полицияси Қодированинг ўлимини “қурол билан ўз жонига қасд қилиш” деб қайд этди. Марҳумнинг дугонаси эса ўлимидан бир неча аввалги суҳбатини шундай хотирлаганди: “Ширин Унал ётоқхонага кириб, хонамнинг эшигини қулфлаб, мени қучоқлади, мен эса унга қаршилик кўрсатдим”.
Айни вақтда Муҳаммадали Қодиров синглисининг вафоти бўйича очилган иш “Оилани ҳимоя қилиш ва аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш тўғрисида”ги Туркия қонуни диорасида кўрилишини талаб қилмоқда.
“Ширин Унал оддий фуқаро, кабобчи ёки новвой бўлганида аллақачон ҳибсга олинган бўлар эди. Президент Ражаб Тойиб Эрдўған бошчилигида у билан суратларга тушишяпти, масжидларни айлинишмоқда (Ширин Унал июль ойида Истанбулда Ая София масжидининг очилишида иштирок этган эди – таҳр.). Ширин Унал депутатлик дахлсизлигим бор деб ўз ваколатлари суиистеъмол қилмоқда. Кўрамиз, қачонгача лавозимидан фойдаланар экан”, дейди Муҳаммадали Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Нодира Қодирова вафот этган хонанинг видеоси тарқалган эди.
LiveБарчаси