Прокуратура депутатнинг уйида жонига қасд қилган ўзбекистонлик бўйича суриштирув бошлади
Олам
−
26 Сентябрь 2019
15537Аввалроқ, Туркиянинг Адолат ва тараққиёт партияси депутати, нафақадаги генерал Ширин Уналнинг уйида оқсоч бўлиб ишлаётган 23 яшар ўзбекистонлик Нодира Қодирова генералнинг тўппончаси билан ўзини отиб, жонига қасд қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳодиса ортидан Анқара Полиция бошқармаси баёноти берди.
“Баъзи ОАВ ва ижтимоий тармоқларда 23 сентябрь куни соат 21:00 да Истанбул депутати Ширин Уналнинг уйида юз берган суиқасд юзасидан қуйидаги баёнотни эълон қиламиз.
Суиқасд депутатнинг рафиқаси, қизи ва бошқа хизматчилар уйда бўлган вақтда содир бўлган. Ҳодисага алоқадор барча қайд ва рўйхатга олиш ишлари прокурор назоратида амалга оширилди.
Воқеа жойида ўтказилган текширувда суиқасддан бошқа бирор шубҳали ҳолат аниқланмади. Нодира Қодированинг хонасида жонига қасд қилиш ниятида бўлгани тўғрисидаги қайдлар ва бошқа барча далиллар тергов материалига киритилган. Ҳолат юзасидан суриштирув прокурор томонидан олиб бориляпти”, дейилади полиция баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, марҳуманинг акаси Муҳаммадали Қодиров суиқасд бўйича суд-тиббий экспертиза жуда тез ўтказилгани ва бу юзасидан етарли гумонлари борлигини маълум қилган. Унинг қайд этишича, Қодированинг оила аъзоларига унинг ўз жонига қасд қилиши билан боғлиқ ҳеч қандай маълумот берилмаган.