Шомуродов жамоаси суперкамбек намойиш этди

Спорт

−

visibility1206 timer1 дақиқа

image

Кеча, 23 ноябрь куни “Истанбул Башакшеҳир” жамоаси Туркия чемпионатининг 12-турида “Чорум” устидан ғалаба қозонди. Учрашув 4:2 ҳисобида якунланди. 

Истанбулда бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар 29-дақиқада Жезус Рамиреснинг голи эвазига ҳисобни очди. 68-дақиқада Эрмин Махмич “Чорум”нинг устунлигини икки тўпга етказди.

78-дақиқада Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов мезбонлар жамоасининг фарқни қисқартиришига ёрдам берди. Ўзбекистонлик ҳужумчи узоқ масофадан ажойиб зарба йўллаб, тўпни дарвозанинг юқори бурчагига жойлади. Бу гол учрашувнинг бурилиш нуқтаси бўлди. Шундан сўнг Бертюғ Ўзгюр 82, 86 ва 90+1-дақиқаларда хет-трик қайд этиб, “Истанбул Башакшеҳир”га 4:2 ҳисобида ғалаба келтирди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Истанбул Башакшеҳир” очколарини 20 тага етказган ҳолда 7-ўринга кўтарилиб олди. “Чорум” эса 16 очко билан 11-поғонада қолмоқда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг