Ўзбекистонда одамларни катта пулга “ухлатиб”, Туркияга қочган шахс қўлга тушди
3-саҳифа
−
13:13 707 1 дақиқа
Фуқароларнинг ишончига кириб, алдов йўли билан уларнинг кўп миқдордаги мол-мулкини қўлга киритганликда гумонланаётган ўзбекистонлик Туркияда ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорликда ўтказган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида халқаро қидирувда бўлган Н.Р. Туркияда ушланган ва Ўзбекистонга депортатсия қилинган.
Тергов маълумотларига кўра, Н.Р. фуқароларнинг ишончига кириб, алдов йўли билан уларнинг кўп миқдордаги мол-мулкини қўлга киритганликда гумон қилинмоқда. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятидаги давлат ташкилотида масъул лавозимда ишлаган аёл давлат маблағларини талон-торож қилиш ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда гумонланиб, Туркияда қўлга олинганди ва Ўзбекистонга қайтарилган эди.
Live
Барчаси