Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Абдураззоқ Ўброев вафот этди

Ўзбекистон

−

image

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси Абдураззоқ Ўброев вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси хабар берди.

Абдураззоқ Ўброев фаолияти давомида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Муштум” журнали ҳамда “Ватанпарвар“ газетасида ишлаган.

У 2005 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвони билан тақдирланган.

Маълумот учун, Ўброев 1956 йилда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида туғилган. 1985 йилда Москва давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган. У таниқли ҳажвчи, шоир ва ёзувчи, шунингдек, истеъфодаги подполковник бўлган. Ўброев Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ҳам эди.

Ижодкорнинг “Хўплам-тўплам”, “Ҳуринг-ҳиринг”, “Тухумнинг қудрати”, “Аёлнинг қулоғи”, “Рухсат беринг, шеър ўқийман” ҳамда “Сен авайла, асра Ўзбекистонни” каби китоблари нашр этилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг