Қобул бутунлай сувсиз қолиши мумкинлиги айтилди
Олам
−
28 Сентябрь 2021
6095Афғонистон пойтахти Қобул тез кунларда сувсиз қолиши мумкин. Бу ҳақда Қобул мэри Ҳамдулла Номани маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат ўнлаб йиллар давом этган қуролли тўқнашувлар, глобал иқлим ўзгариши ва сув таъминоти тизимининг ёмон бошқарилиши натижасида юзага келган.
“Сув етишмаслиги ҳолати кундан-кунга ёмонлашиб бормоқда. Биз шаҳар бутунлай сувсиз қолишидан қўрқамиз”, деган шаҳар мэри.
Номанининг айтишича, ҳукумат инқирозни ҳал қилиш учун етказиб берувчи компаниялар билан музокара ўтказишни режалаштирмоқда.
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги маълумотларига кўра, афғонларнинг атиги 42 фоизи тоза ичимлик суви билан таъминланган. Жаҳон озиқ-овқат дастурига кўра, агар Афғонистон раҳбарияти сув таъминоти муаммосига жиддий ёндашмаса, мамлакат катта очарчиликка дуч келади.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 15 август куни мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққатни шакллантирди.
LiveБарчаси