Афғонистонни кимлар бошқаради? “Толибон” ҳукумат таркибини эълон қилди
Олам
−
07 Сентябрь 2021
19803Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаган “Толибон” ҳаракати бугун, 7 сентябрь куни ҳукумат таркибини эълон қилди. Бу ҳақда “Ariana News” ҳаракат вакили Забиҳулло Мужоҳидга таяниб хабар берди.
- Қайд этилишича, мужоҳидлардан бўлган Амир Хон Мутаки Афғонистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи;
- кутилганидек, толиблар вакили мулла Муҳаммад Ҳасан Охун Афғонистон Бош вазири вазифасини бажарувчи;
- “Толибон” раҳбари ўринбосари Муҳаммад Ёқуб Афғонистон Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи;
- “Толибон” ҳаракати сиёсий бошқармаси раҳбари мулла Абдул Ғани Бародар Афғонистон Вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари;
- “Толибон” вакили Сирожиддин Ҳаққоний Афғонистон Ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи;
- Абдул Ҳак Восиқ Афғонистон разведкаси раҳбари;
- “Толибон” вакили Муҳаммад Ханиф Афғонистон Иқтисодиёт вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Маълум қилинишича, эълон қилинган ҳукуматнинг ушбу таркиби вақтинчалик бўлиб, келажакда яна ўзгариши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, толиблар шу вақтга қадар ҳукумат тузишни икки марта кечиктириб, буни бўйсунмаётган Панжшер вилоятини эгаллагач амалга оширишларини маълум қилганди. Кеча, 6 сентябрь куни Панжшерни эгаллаган “Толибон” бугун ҳукумат таркибини эълон қилди.
LiveБарчаси