Италия Бош вазири Самарқандга келади
Жамият
−
26 май 2025 7820 1 дақиқа
Италия Бош вазири Жоржия Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Италия ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, музокара ва учрашувлар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Мелони 30 май куни Қозоғистонга кетади. Шу куни Остона шаҳрида минтақа давлатлари раҳбарлари иштирокида “Марказий Осиё – Италия” биринчи саммити бўлиб ўтади.
Маълумот учун, 2023 йил 8 июль куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Италияга расмий ташрифи доирасида Римдаги Кижи саройида Мирзиёев ва Мелонининг музокаралари бўлиб ўтган. Шу йили ноябрь ойида Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла Ўзбекистонга келган. Италия Президенти ҳам қизи Лаура Маттарелла ҳамроҳлигида Самарқандга борган.
Эслатиб ўтамиз, Мелонининг Ўзбекистонга ташрифи 25-26 апрель кунларига, “Марказий Осиё – Италия” биринчи саммити эса 27 апрель куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Бироқ Рим папаси Франсицкнинг вафоти муносабати билан тадбирлар кейинга қолдирилди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август