Италия Бош вазири Мелони Ўзбекистонга келади

Жамият

image

Италия Бош вазири Жоржия Мелони 25-26 апрель кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистон Республикасида бўлади. Бу ҳақда Италия ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

Расмий хабарда ташриф манзили сифатида Самарқанд шаҳри кўрсатилган.

Маълумот учун, 2023 йил 8 июль куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Италияга расмий ташрифи доирасида Римдаги Кижи саройида Мирзиёев ва Мелонининг музокаралари бўлиб ўтган. Шу йили ноябрь ойида  Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла Ўзбекистонга келган. Италия Президенти ҳам қизи Лаура Маттарелла ҳамроҳлигида Самарқандга борган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3-4 апрель кунлари Самарқандда Марказий Осиё – Европа Иттифоқи биринчи саммити бўлиб ўтганди. Унда Марказий Осиё давлатлари етакчилари ҳамда Европа кенгаши президенти Антониу Кошта, Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо қатнашди. Саммит натижасида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Италия Жоржия Мелони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг