Гутерриш Ўзбекистонга ташрифини якунлади
Жамият
−
01 Июль
6777Бугун, 1 июль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи якунланди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби хабар берди.
Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 30 июнь куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Ўзбекистонга келганди. 1 июль куни Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги қуввати 200 мегаватт бўлган “ACWA POWER RIVERSIDE SOLAR” қуёш фотоэлектр станцияси фаолияти билан танишди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди. Бундан ташқари, Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун Ўзбекистоннинг олий давлат мукофотларидан бири - "Олий Даражали Дўстлик" орденини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.