Ғарб Россия билан урушга тайёрланмоқда – Орбан
Олам
−
24 Май
11869Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Брюссель НАТОнинг Украинадаги ҳарбий миссиясини режалаштираётганини айтди. Бу ҳақда у “Kossuth” радиоси эфирида сўз очди.
"Ишчи гуруҳлар НАТО бу урушда қандай иштирок этиши мумкинлиги устида ишламоқда", дейди Орбан.
Сиёсатчи Будапешт блок мамлакатларини Украина можаросига бевосита жалб этиши ва Россия билан тўғридан тўғри тўқнашув бошлаши мумкин бўлган НАТО ҳаракатларида иштирок этиш ниятида эмаслигини тасдиқлади.
Венгрия Бош вазири НАТОнинг эълон қилинган мудофаа характерини эслатиб, альянсга ҳеч ким ҳужум қилмаганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Украина можароси фақат Киев ва Москвага тегишли ва “Россия таҳдиди” ҳақидаги гаплар Ғарб ва Европа томонидан “урушга киришишга тайёргарлик кўриш” манёврлари сифатида қабул қилиниши керак.
Эслатиб ўтамиз, Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон 2 май куни Киевга сафари чоғида Украина Россия ҳудудига зарба бериш учун Британия қуролларидан фойдаланиши мумкинлигини айтганди. АҚШда эса бир гуруҳ қонунчилар Президент Жо Байден маъмуриятидан Украинага Россия ҳудудига Америка қуролларидан фойдаланган ҳолда зарбалар беришга рухсат беришни талаб қилди. 22 май куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Ташқи ишлар қўмитаси раҳбари Майкл Маккол АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкенни Киевга Россия ҳудудига Америка қуроллари билан зарба бериш тақиқини бекор қилишга чақириб, унга АҚШ томонидан тақдим этилган ATACMS ракеталари билан қопланиши мумкин бўлган Россия ҳудуди харитасини кўрсатди. “The New York Times” эса Блинкен ўтган ҳафтадаги Киевга "кутилмаган ташриф"идан сўнг Американинг Россия ҳудудига қуролли зарбаларини тақиқлаш масаласи бўйича ўз позициясини ўзгартириб, Оқ уйга Россияга қарши зарба бериш тақиқини бекор қилишни таклиф қилганини ёзди. Франция ядро каллагини олиб юра оладиган ракетанинг илк синовини амалга оширди.