Блинкен Оқ уйга Россияга қарши зарба бериш тақиқини бекор қилишни таклиф қилди – NYT

Олам

image

 АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ўтган ҳафтадаги Киевга "кутилмаган ташриф"идан сўнг Американинг Россия ҳудудига қуролли зарбаларини тақиқлаш масаласи бўйича ўз позициясини ўзгартирди. Бу ҳақда манбаларига таяниб, “The New York Times” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, АҚШ Президенти маъмуриятида тақиқни юмшатиш бўйича муҳокамалар давом этмоқда.
“Блинкеннинг таклифи шаклланиш босқичида. Оқ уйнинг қанча вакили ташаббусни қўллаб-қувватлагани ҳозирча номаълум. Бу таклиф ҳозирча АҚШ Президенти Жо Байденга эълон қилинмаган”, деб ёзади газета.
 
Нашр суҳбатдошларининг айтишича, Энтони Блинкеннинг позицияси Россия армиясининг Харьков вилоятидаги ҳужуми туфайли ўзгарган. NYT’нинг қайд этишича, Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон ҳам Украинанинг Россия ҳудудига жавоб зарба бериш ҳуқуқи борлигини айтган.
 
Қайд этиш жоизки, илгари АҚШ Давлат департаменти Россия нишонларига Ғарб қуроллари билан ҳужум қилишни тақиқлаш позициясига амал қилган. Жо Байден ҳам худди шундай баёнотлар берган эди. 15 май куни “Politico” манбаларига таяниб, бир гуруҳ украиналик дипломатлар Оқ уйни Россияга зарба бериш учун қурол ишлатишга қўйилган тақиқни бекор қилишга ишонтириш мақсадида АҚШда бўлганини хабар қилди. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ бир гуруҳ қонунчилар АҚШ Президенти Жо Байден маъмуриятидан Украинага Россия ҳудудига Америка қуролларидан фойдаланган ҳолда зарбалар беришга рухсат беришни талаб қилганди. Кеча, 22 май куни Энтони Блинкен очиқчасига Украина бундай қарорларни ўзи қабул қилиши кераклигини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Оқ уй Блинкен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг