Франция ядро каллагини олиб юроладиган ракетани синовдан ўтказди
Олам
−
23 Май
3950Франция ядро каллагини олиб юра оладиган ракетанинг илк синовини амалга оширди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазири Себастьян Лекорню Х'даги саҳифасида маълум қилди.
“ASMPA-R ракетаси ядровий ҳаво ҳужумини тақлид қилиб, миллий ҳудуд устида ўқув машғулотлари чоғида Rafale қирувчи самолётидан жанговар каллаксиз учирилди”, деб ёзади вазир.
Вазирнинг сўзларига кўра, узоқ вақтдан бери режалаштирилган машғулотлар Россия Жанубий ҳарбий округда тактик ядро қуроллари билан машғулотлар бошланганини эълон қилган куннинг эртасига бўлиб ўтган.
"Машғулотлар ядровий тўхтатувчи кучларнинг авиация компоненти имкониятларини намойиш этишдан иборат эди. Франция яқин келажакда ҳарбий бюджетининг 13 фоизини ядровий кучларни ривожлантиришга сарфлашни режалаштирмоқда", дея тушунтирди вазир.
2022 йил февраль ойида Украинага кенг кўламли босқин бошланганидан бери Россия бир неча бор Ғарбни ядро қуроли билан таҳдид қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция Президенти Эммануэль Макрон Украинага қўшин юборишни истисно қилмаслигини такрорлаганди. Россия қўшинлари эса Жанубий ҳарбий округда ўқув машғулотларининг биринчи босқичини стратегик бўлмаган ядро қуролларини тайёрлаш ва қўллаш бўйича амалий машғулотлардан бошлади.