Украина Россияга ҳужум қилиш учун Британия қуролларидан фойдаланиши мумкин – Кэмерон
Олам
−
03 Май
4775Британия Ташқи ишлар вазири ва собиқ бош вазир Дэвид Кэмерон Украина Россия ҳудудига зарба бериш учун Британия қуролларидан фойдаланиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда у кеча, 2 май куни Киевга сафари чоғида сўз очди.
“Украинада бундай ҳуқуқ бор. Россия Украина ҳудудини нишонга олмоқда ва Украина ўз мудофаасини таъминлаш зарурлигини ҳис қилаётганини тушуниш мумкин. Биз ҳар йили уч миллиард фунт стерлинг берамиз. Биз жиҳозлар ва қурол-яроғлар бўйича қўлимиздан келган ҳамма нарсани тайёрлаб қўйдик”, деган Кэмерон.
Маълумот учун, Буюк Британия Украинанинг асосий иттифоқчиларидан бири бўлиб, Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатиб келмоқда. Кэмерон Украинага ташрифи давомида Президент Владимир Зеленский ва мамлакат раҳбариятининг бошқа вакиллари билан учрашди. Буюк Британия ТИВ раҳбари қурол-яроғ ва ўқ-дориларнинг янги партиялари, жумладан, бомбалар, шунингдек, зенит-ракеталар ва 100 та мобил гуруҳ учун жиҳозлар етказиб берилишини маълум қилди.
Украина ҳарбийлари бир неча бор Ғарб иттифоқчилари ваъда қилган ёрдам етказилиши кечикаётгани туфайли фронтда ўқ-дорилар ва қурол-яроғ тақчиллигига дуч келаётганини таъкидлаган.
Муқаддасхон Саттарова
LiveБарчаси