Байден Путин билан учрашув олдидан яна бир ишни ҳал қилди
Олам
−
16 Июнь 2021
11633АҚШ Президенти Жо Байден бугун, 16 июнь куни Россия Президенти Владимир Путин билан ўтказиладиган саммит олдидан Швейцария раҳбарияти билан учрашди. Учрашувда Байден Россия раҳбари билан учрашувга тайёргарлик кўрган Швейцарияга миннатдорлик билдирди, деб хабар берган Оқ уй сайти.
“Президент Жозеф Байден бугун Швейцария Президенти Ги Пармелен ва Ташқи ишлар вазири Иньяцио Кассис билан учрашди. Президент Байден 16 июнь куни бўлиб ўтадиган АҚШ-Россия саммитини ташкиллаштиргани учун Президент Пармеленга миннатдорлик билдирди ва Швейцариянинг дипломатия ва музокаралар учун нейтрал ҳудудни таъминлашдаги беқиёс ролини ҳурмат қилишини айтди”, дейилган хабарда.
Аввалроқ, Америка раҳбари Жо Байден Женева шаҳрига етиб келгани ҳақида хабар берилганди. Бугунги саммитда кўпгина халқаро масалаларга ечим топилиши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, Путин ҳамда Байден ўртасидаги учрашув бугун соат 13:00 да бошланиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023