Байден Путин билан учрашув олдидан яна бир ишни ҳал қилди 

World

image
Швейцария Байден-Путин учрашув муносабати билан ҳаво ҳудудидан фойдаланишга чекловлар қўйди  north_east

Швейцария Байден-Путин учрашув муносабати билан ҳаво ҳудудидан фойдаланишга чекловлар қўйди 

АҚШ Президенти Жо Байден бугун, 16 июнь куни Россия Президенти Владимир Путин билан ўтказиладиган саммит олдидан  Швейцария раҳбарияти билан учрашди. Учрашувда Байден Россия раҳбари билан учрашувга тайёргарлик кўрган Швейцарияга  миннатдорлик билдирди, деб хабар берган Оқ уй сайти.  

“Президент Жозеф Байден бугун Швейцария Президенти Ги Пармелен ва Ташқи ишлар вазири Иньяцио Кассис билан учрашди. Президент Байден 16 июнь куни бўлиб ўтадиган АҚШ-Россия саммитини ташкиллаштиргани учун Президент Пармеленга миннатдорлик билдирди ва Швейцариянинг дипломатия ва музокаралар учун нейтрал ҳудудни таъминлашдаги беқиёс ролини ҳурмат қилишини айтди”, дейилган хабарда. 

Аввалроқ, Америка раҳбари Жо Байден Женева шаҳрига етиб келгани ҳақида хабар берилганди. Бугунги саммитда кўпгина халқаро масалаларга ечим топилиши кутилмоқда.  

Маълумот ўрнида, Путин ҳамда Байден ўртасидаги учрашув бугун соат 13:00 да бошланиши кутилмоқда.


Tags

Rate Count

331

Rating

3

Rate this article

Share with your friends