Байден кортежи ОАВни лол қолдирди. У Путин билан учрашув жойига етиб келди (видео)
Олам
−
15 Июнь 2021
49483Эртага, 16 июнь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида АҚШ Президенти Жо Байден ва Россия Президенти Владимир Путин ўртасида тарихий учрашув бўлиб ўтади.
Кўпгина халқаро масалаларга ечим топилиши кутилаётган Женева шаҳрига Америка раҳбари Жо Байден, аллқачон, етиб келди. Унинг кортежи аэропортдан тўғри “Intercontinental” меҳмонхонасига йўналган.
Маълум қилинишича, Байден Путиндан олдин мезбон давлат Президенти Ги Пармелен билан учрашиши кутилмоқда.
Сўнгги хабарларга кўра, Россия Федерацияси делегациясининг самолёти ҳам Женевага қўниб улгурган.
Россия Президенти Матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу учрашувда томонлар икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболларини, стратегик барқарорлик масалаларини, шунингдек халқаро кун тартибидаги мавзулар, шу жумладан коронавирус пандемиясига қарши курашда ўзаро алоқаларни ва минтақавий зиддиятларни ҳал қилиш бўйича музокаралар олиб боради.
Аввалроқ Путин ушбу саммит мақсадини қуйидагича изоҳлаган эди.
“Бизнинг шахсий алоқаларни тиклаш, бевосита мулоқотни қайта жонлантириш, ўзаро ҳамкорликни талаб қилувчи йўналишларда, мен аввал бу ҳақда айтгандим, ҳақиқатан самарали бўлган механизмларни яратиш”, деган Путин.
Путинга кўра, агар турли соҳаларда ўзаро алоқалар механизмларини яратишга эришилса, саммит бесамар бўлмайди. Президент улар орасида стратегик барқарорлик, минтақавий можаролар, глобал экология ва иқтисодий ҳамкорликни алоҳида таъкидлади.
LiveБарчаси