АҚШ Исроилга қўшимча 20-25 та қирувчи самолёт юборади – CNN 

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари яқин орада Ғазо сектори атрофидаги кескинлик фонида “Эронни жиловлаш учун” Яқин Шарққа қўшимча 20-25 та F-35 ва F-15 қирувчи самолётларини юборади. Бу ҳақда ҳарбий режалаштиришдан хабардор манбаларга таяниб, CNN хабар берди.

“Қирувчиларни топширишдан мақсад Эрон тажовузкорлиги ва Исроил чегараларидан ташқарида жанговар ҳаракатлар авж олишининг олдини олишдир", дея изоҳлаган буни нашр. 

Телеканал самолётлар минтақага қачон етиб боришига аниқлик киритмаган.

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин минтақада АҚШ авиациясини кучайтириш режаларини эълон қилган, бироқ у Яқин Шарққа қанча самолёт юборилишини маълум қилмаган.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен эса Исроилдаги қуролли тўқнашувлар оқибатида америкалик фуқароларнинг ҳалок бўлганини билдирди. У ўлганлар сонини айтмаган бўлса-да,  CNN га кўра, улар 3 нафарни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 октябрь куни эрталаб Ғазо секторидан Исроил ҳудудига ракета ҳужуми бошланганди. Кейинчалик ҲАМАС ҳаракати Исроилга қарши “Ал-Ақсо тўфони” ҳарбий операцияси бошлаганини эълон қилди. Исроил Мудофаа кучлари эса бунга жавобан “Темир қиличлар” “аксилтеррор операцияси”ни бошлади. Шундан сўнг, Бош вазир Биньямин Нетаньяху исроилликларга мурожаат билан чиқиб, мамлакатда содир бўлаётган воқеалар ҳарбий операция эмас, балки тўлақонли уруш эканини айтди. Сўнгги маълумотларга кўра, можаро қурбонлари сони 1100 га яқинлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг