Исроил-Фаластин можароси. Ҳозиргача нималар маълум?
Олам
−
09 Октябрь 2023
139657 октябрь куни бошланган Исроил-Фаластин можароси қурбонлари сони 1100 га яқинлашди. Бу ҳақда The Washington Post ёзмоқда.
ҲАМАС ҳаракати жангариларининг ҳужумидан сўнг, мамлакат қуролли кучлари Ғазо секторида ҳаво ҳужумларини амалга оширганига қарамай, Исроил жанубида жанглар давом этмоқда.
Исроил армияси матбуот котиби подполковник Жонатан Конрикуснинг айтишича, Исроил ичида қолган жангариларни овлаш учун кураш “яна бир неча соат, балки ундан ҳам узоқроқ давом этади”.
Исроил ҳарбийларининг маълумотларига кўра, мамлакатда ҳалок бўлганлар сони 700 дан ошган, минглаб одамлар яраланган. Фаластин расмийлари Ғазо секторида камида 413 киши ҳалок бўлгани, 2300 га яқин киши жароҳатланганини маълум қилган. Шундай қилиб, 7 октябрдан бери 1100 дан ортиқ одам мазкур можаро оқибатида ҳалок бўлган.
Исроилда қурбон бўлганлар орасида камида тўрт нафар АҚШ фуқароси борлиги тахмин қилинмоқда. Исроилнинг АҚШдаги элчиси 8 октябрь куни ҲАМАС томонидан гаровга олинганлар орасида америкаликлар ҳам борлигини айтган, аммо рақамларга аниқлик киритмаган эди.
Шунингдек,ҲАМАСнинг кутилмаган ҳужуми оқибатида ўлдирилганлар орасида Буюк Британия, Франция, Германия, Непал ва Таиланд фуқаролари ҳам бор. Сўнгги маълумотларга кўра, 10 нафар непаллик ҳалок бўлган, тўрт нафари яраланган ва ҳозирда шифохонада. Уларнинг аксарияти талабалар эди.
Исроил жанубида мусиқа фестивали ўтаётган жойда ҳам камида 260 кишининг жасади топилган.
Шунингдек, Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” террорчилик гуруҳи ҲАМАС билан биргаликда чегара яқинидаги Исроил нишонларига ҳужум қилганини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Исроилда аҳоли ёппасига озиқ-овқат жамлаётгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси