БМТ Хавфсизлик Кенгаши Фаластин бўйича йиғилиш ўтказмоқчи
Олам
−
10 Ноябрь 2023
3430БМТ Хавфсизлик Кенгаши бугун, 10 ноябрь Фаластин-Исроил можароси бўйича йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда БМТ Бош котиби вакилининг офиси маълум қилди.
“Яқин Шарқдаги вазият, жумладан Фаластин масаласи мавзусидаги учрашув маҳаллий вақт билан соат 15:00 да (Тошкент вақти билан 11 ноябрь соат 01:00) бўлиб ўтади.
Ўтган ой БМТ Хавфсизлик Кенгаши Фаластин-Исроил можароси бўйича тўртта резолюция лойиҳасининг бирортасини ҳам қабул қила олмади. Ҳозирда Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган "ўнта" аъзоси ўзларининг ҳужжатларини ишлаб чиқмоқдалар, улар аввалги резолюция лойиҳалари қоидаларини ўз ичига олиши кутилмоқда.
Фаластин-Исроил можароси
Жорий йилнинг 7 октябрь куни эрталаб Ғазо секторидан Исроил ҳудудига ракета ҳужуми бошланди. Кейинчалик ҲАМАС Исроилга қарши “Ал-Ақсо тўфони” ҳарбий операцияси бошланганини эълон қилди. Исроил Мудофаа кучлари эса бунга жавобан “Темир қиличлар” “аксилтеррор операцияси”ни бошлади.
Шундан сўнг, Бош вазир Биньямин Нетаньяху исроилликларга мурожаат билан чиқиб, мамлакатда содир бўлаётган воқеалар ҳарбий операция эмас, балки тўлақонли уруш эканини айтди. 9 октябрь куни Исроил Мудофаа вазири Йоав Галант Исроил ҳарбийлари Ғазо секторини кенг кўламли блокадага киришаётганини маълум қилди. У Ғазо секторида электр, озиқ-овқат, ёқилғи бўлмаслигини, ҳамма нарса ёпилишини айтди.
Шунингдек, Исроил Ғазо секторидаги Ал-Ярмук, Ал-Эмин Муҳаммад, Аҳмад Ясин, Муҳаммад Эл-Ҳабиб, Эс-Суси ва Ал-Ғарби масжидларига зарба берди. Бу орада Америка Қўшма Штатлари Ғазо сектори атрофидаги кескинлик фонида “Эронни жиловлаш учун” Яқин Шарққа қўшимча 20-25 та F-35 ва F-15 қирувчи самолётларини юбориши маълум бўлди. Германия эса Фаластин ҳудудларидаги гуманитар лойиҳалар учун аввал тасдиқланган маблағларни ажратишни тўхтатди.
Венесуэла Президенти Николас Мадуро эса Исроилни Фаластин халқини қирғин қилишда айблаб, зудлик билан тинчлик музокараларини бошлаш ва Фаластиннинг ҳудудий ҳуқуқларини кафолатловчи БМТ резолюцияларини амалга оширишга чақирди. Россия Президенти Владимир Путин ҳам мустақил суверен Фаластин давлатини яратиш зарурлигини айтиб ўтди. Шунингдек, у Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги қуролли тўқнашувларни АҚШ сиёсати муваффақиятсизлигининг яққол мисоли деб атади. Украина Президенти Владимир Зеленский эса Яқин Шарқдаги бу можародан Россия манфаатдорлигини таъкидлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь