Мирзиёев яна бир бор Фаластин бўйича позициясини очиқлади

Жамият

image

Ўзбекистон Фаластин мустақил давлат барпо этиш ҳуқуқига эга деган қатъий позицияда собит. Бу ҳақда мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев айни дамда пойтахт Тошкентда ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитидаги нутқида сўз очди. 

“Глобал тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид солаётган Яқин Шарқдаги Исроил-Фаластин уруши барчамизда катта ташвиш уйғотмоқда. Минг афсус, бу қонли низо оқибатида аввало тинч аҳоли вакиллари, айниқса, аёллар, болалар ва кексалар кўпроқ қурбон бўлмоқда. Урушнинг минтақа бўйлаб ёйилиб кетиш хавфи тобора реал тус олмоқда”, дейди Мирзиёев. 

Унинг қайд этишича, қарама-қаршиликнинг кенг кўламли низога айланиб кетишига асло йўл қўйиб бўлмайди. 

“Биз томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга, тинчлик музокараларини бошлаш, оқилона муросага келишга чақирамиз”, дейди Ўзбекистон раҳбари. 

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 2-3 ноябрь кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтган Туркий Давлатлар Ташкилотининг Х саммитида ҳам мустақил Фаластин давлати барпо этилишини қўллаб-қувватлаган эди. Давлат раҳбари галдаги чиқишида ҳам яна бир бор ушбу позициясини эълон қилди:

“Фаластин халқи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти резолюцияси билан тасдиқланган ҳуқуққа, яъни ўзининг мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқига эга деган қатъий позициямизни яна бир бор билдирамиз”. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Фаластин Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Исроил-Фаластин Ғазо сектори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг