Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президентини қабул қилди

Ўзбекистон

−

image

Бугун, 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлат раҳбарига Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказган.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, хусусан, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, ахборот технологиялари, туризм, транспорт ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Сўнгги йилларда икки томонлама алоқалар юқори суръатда ривожланиб, ўзаро савдо ҳажми ва қўшма корхоналар сони изчил ортиб бораётгани мамнуният билан қайд этилган.

Айниқса, Бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгаш таъсис этилгани ва бугун Тошкентда унинг илк йиғилиши доирасида янги салмоқли инвестиция лойиҳалари ва савдо келишувларига эришилгани, 200 дан ортиқ етакчи компаниялар ҳамда ишбилармонлар иштирокида бизнес форуми ўтказилгани юқори баҳоланган.

Учрашувда эришилган келишувларни тўлиқ амалга ошириш ҳамда бўлажак муҳим тадбирларга пухта тайёргарлик кўриш юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг