“Ҳаммамиз Россиянинг нишонимиз”. Зеленский дунёни Кремлнинг амбицияларидан огоҳлантирди

Олам

image
Украинада аёллар ҳам армияга чақириладими? Қуролли Кучлар вакили жавоб берди north_east

Украинада аёллар ҳам армияга чақириладими? Қуролли Кучлар вакили жавоб берди

Бугун Украинага қарши курашаётган Россия бутун дунёни нишонга олган. Украина Президенти Владимир Зеленский Лондонда Қўшма экспедиция корпуси (JEF) йиғилиши иштирокчиларига видеомурожаатида шундай фикр билдирди.

Зеленский мурожаати давомида Россиянинг Украинага бостириб киришига қарши чиққан давлатларга миннатдорлик билдирган ва ўз мамлакатини кўпроқ қўллаб-қувватлашга чақирган.

Украина Президентининг таъкидича, агар Европа ҳозир Россияга қарши ҳаракат қилмаса, Москва Европанинг бошқа қисмларини ҳам нишонга олиши мумкин. 

“Биз ҳали ҳам Россия уруш машинасини тўхтата оламиз. Биз ҳали ҳам одамларни ўлдиришни тўхтатишга қодирмиз. Буни биргаликда қилиш ва демократияни йўқ қилишни тўхтатиш осонроқ бўлади. Ҳозир бизнинг еримизда тўхтатинг, акс ҳолда улар сизнинг олдингизга келишади. Биз ҳаммамиз Россиянинг нишонимиз. Бизга ёрдам бериб, ўзингга ёрдам бер”, деган.

Зеленскийдан кейин сўзга чиққан Британия Бош вазири Борис Жонсон дунё “умидсизлик даврини” бошдан ўтказаётганини ва етакчилар Украинани қўллаб-қувватлаш учун кўпроқ ҳаракат қилишлари кераклигини айтган. 

“Сиз ҳақли равишда бизни кўпроқ (ҳаракат) қилишга ундадингиз ва биз кўпроғини қилишимиз мумкинлигини ва қилишимиз кераклигини биламиз”, деган Жонсон.

Россия-Украина уруши

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.

Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.

Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made