Жиззахда чойхонада бошланган ёнғин бозорга ўтиб кетди

3-саҳифа

image

17 май куни Жиззах вилоятидаги бозор ҳудудида жойлашган чойхонада ёнғин чиққани хабар қилинганди. Ушбу ҳодиса оқибатида савдо дўконларининг ҳам тахминан 400-500 квадрат метр майдони ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ёнғинни бартараф этишга 11 та асосий ёнғин-қутқарув экипажи, 1 та махсус, 2 та ёрдамчи техникалар жалб этилган. Ёнғин оқибатида 2 қаватли умумий овқатланиш шохобчаси ва савдо дўконларининг тахминан 400-500 квадрат метр майдони ёниб зарарланган.

Ҳодиса туфайли тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида ФВБга хабар тушмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Қайд этиш жоиз, ушбу ёнғин 17 май куни содир бўлган эди. Дастлаб 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, соат 13:39 да қуршаб олинган. Шундан 1 соат-у 11 дақиқа ўтгандан сўнг, соат 14:50 да ёнғин ўчирилган.

Эслатиб ўтамиз, 16 май Тошкент шаҳар Сергели тумани жойлашган бир-бирига туташ 2 та уйда ёнғин чиққани хабар қилинган эди. Ёнғин оқибатида уйларнинг тахминан 300 квадрат метр майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот мавжуд эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин бозор Жиззах чойхона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг