Тошкентда бир-бирига туташ 2 та уй ёниб кетди
3-саҳифа
−
19 Май
5576Жорий йилнинг 16 май куни Тошкент шаҳар Сергели тумани жойлашган бир-бирига туташ 2 та уйда ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 14:05 да Тошкент шаҳар Сергели тумани “Юқори Дархон” МФЙ Белтепа кўчасида бир-бирига туташ бўлган 2 та уйда ёнғин рўй берганлиги тўғрисида ФВБга хабар қилинган. Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:15 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:52 да ўраб олинган ва соат 15:03 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида уйларнинг тахминан 300 квадрат метр майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот мавжуд эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятидаги “Мавлоно” қабристони ёқиб юборилганди. Ёнғин оқибатида қабристон ҳудудининг 50 квадрат метр жойи ёниб, зарарланган.
LiveБарчаси