Жиззахдаги чойхонада ёнғин чиқди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 17 май куни Жиззах шаҳридаги бозор ҳудудида жойлашган чойхонада ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Жиззах шаҳар “Халқобод” МФЙда жойлашган бозор яқинидаги чойхонада ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғин жойига етиб борган. Ёнғин соат 13:39 да қуршаб олинган.

Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Қўшимча маълумот тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 май куни Наманган вилоятидаги “Мавлоно” қабристони ёқиб юборилганди. Ёнғин оқибатида қабристон ҳудудининг 50 квадрат метр жойи ёниб, зарарланган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Жиззах

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг