Юн Сок Ёлнинг маоши оширилди
Олам
−
14 Январь
8194Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлнинг маоши режалаштирилган индексацияга мувофиқ оширилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Унга кўра, президентнинг маоши 3 фоизга оширилиб, йилига 262,2 миллион вон (179 минг доллар)ни ташкил қилган.
Бу янгилик жамиятда норозилик уйғотган, чунки кўпчилик жанубий кореяликлар лавозимидан четлатилган президентнинг маошини оширишни адолатсизлик деб ҳисоблаган. Шу билан бирга, энг кам иш ҳақи атиги 1,7 фоизга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 3 декабрь куни кечқурун Юн Сок Ёл Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилган эди. Аммо бу ҳолат тахминан олти соатдан кейин бекор қилинди. Шундан сўнг, 14 декабрь куни Юн Сок Ёлга нисбатан импичмент эълон қилинди. Оқибатда унинг ваколатлари тўхтатилди.
Бирлашган тергов гуруҳи 14 декабрь куни парламентда импичмент эълон қилинганидан кейин ваколатлари тўхтатилган Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлни ҳибсга олишга ордер бериш учун Сеул судига мурожаат қилганди. Жанубий Корея суди терговчиларнинг илтимосини қаноатлантириб, Юн Сок Ёлни ҳибсга олишга ордер берди. Ордерга эга терговчилар 3 январь куни мамлакат тарихида биринчи марта президент қароргоҳига уни ҳибсга олиш мақсадида етиб борган, аммо терговчилар Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш бўйича бўлган беш соатлик қарама-қаршиликдан сўнг унга қарши ордер ижросини тўхтатишга қарор қилган.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь