Япония ҳозирча Фаластинни тан олмоқчи эмас

Олам

image
Португалия эртага Фаластин давлатини тан олади north_east

Португалия эртага Фаластин давлатини тан олади

Япония Фаластин давлатини шу ойги БМТ йиғилишларида тан олишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда кеча, 19 сентябрь куни мамлакат Ташқи ишлар вазири Такэси Ивая маълум қилди.

Вазир Токио учун Исроил ва Фаластин ўртасида икки давлат ечимини қўллаб-қувватлаётган шароитда масала “тан олиш ёки тан олмаслик” ҳақида эмас, балки “қачон тан олиш” ҳақида эканини таъкидлади.

“Мен халқаро ҳамжамиятда ҳам, Япониянинг ичида ҳам Фаластин давлатини тан олишга чақириқлар кучайиб бораётганини яхши биламан. Бироқ ҳукуматнинг масъулияти – ҳақиқатан икки давлат ечимини таъминлайдиган йўлни жиддий таҳлил қилиш ва шу йўналишда дипломатик ҳаракатларни амалга оширишдир”, деди Ивая матбуот анжуманида.

Келаси ҳафта Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясида дунё раҳбарлари йиғилар экан, бир қанча АҚШ иттифоқчилари Ғазога кўпроқ ёрдам киритиш ва узоқ муддатли тинчликка эришиш учун Исроилга босим ўтказиш мақсадида Фаластин давлатини тан олишга тайёргарлик кўрмоқда.

Ивая Япония Исроилнинг Ғазода ҳарбий операцияларни кенгайтириш каби бир томонлама ҳаракатларини маъқулламаслигини ва агар Исроил икки давлат ечимига йўлни ёпадиган қадамлар ташласа, Токио жавоб қайтаришини билдирди.

Ғазодаги можаро муносабати билан Япониянинг жавоби Исроил вазирларига қарши санкцияларни ҳам ўз ичига оладими, деган саволга Ивая ҳукумат ҳеч қандай вариантни истисно этмаслигини, шу жумладан, Фаластин давлатини тан олишни ҳам эҳтимолий чора сифатида кўриб чиқишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида Австралия Бош вазири Энтони Альбанезе Фаластинни тан олишни сентябрь ойида Бош ассамблея йиғилишида эълон қилишини билдирганди.

Шунингдек, Франция Президенти Эммануэль Макрон ҳам июлда БМТ Бош ассамблеясида Фаластинни тан олишга тайёрлигини билдирган эди.

Бундан ташқари, БельгияПортугалияКанада ва Мальта каби Ғарб давлатлари ҳам Фаластинни тан олиш ниятида эканини маълум қилган. Уларнинг аксарияти буни яқинда бўладиган БМТ Бош ассамблеясида амалга оширмоқчи.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония Фаластин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг