Ўзбекистонликларнинг Дубайга кириши тақиқландими?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов ҳолатга муносабат билдириб, бундай хабарларни асоссиз ва фейк деб атади.

“Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги мавжуд визасиз тартиб ўз кучида қолмоқда. Расмий манбалар бундай чоралар жорий этилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.

Фақат расмий ва тасдиқланган манбаларга ишонишингизни сўраб қоламиз”, дейди Бурҳонов.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ БАА суди ўтган йилнинг ноябрь ойида Дубайда яҳудий раввини Цви Коганни ўлдиришда гумон қилиниб ушланган уч нафар ўзбекистонликни ўлимга ҳукм қилганди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам QALAMPIR.UZ'га БААда ўзбекистонликлар ўлимга ҳукм қилинганини тасдиқлади. Жорий йил апрель ойида эса Дубайда ўзбекистонликлар ўртасида пичоқбозлик бўлгани ва бунинг оқибатида бир киши вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Маълум бўлишича, мазкур ҳолат бўйича 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. Шундан сўнг, сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланган. Кейин эса Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқаролари учун электрон виза олиш имконини ёпиб қўйди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Дубай БАА визасиз режим

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг