Бугун Ўзбекистон ЖЧ йўлланмаси учун курашни бошлайди

Спорт

−

visibility168 timer1 дақиқа

image

Бугун, 28 ноябрь куни Ўзбекистон аёллар терма жамоаси футбол бўйича 2027 йилги Жаҳон чемпионати саралашининг қитъалараро плей-офф босқичидаги иштирокини бошлайди. Марокаш мезбонлик қилаётган саралаш турнирида Котрина Калбайт шогирдлари Папуа-Янги Гвинея терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади. Олти жамоа иштирок этадиган саралаш турнирида Ўзбекистон терма жамоаси Папуа-Янги Гвинеядан ташқари Гана ва Жанубий Африка терма жамоалари билан ҳам баҳс олиб боради.

Шунингдек, мусобақада Хитой Тайпейи ва Эквадор терма жамоалари ҳам иштирок этади. Олти жамоадан энг яхши натижа қайд этган иккитаси саралашнинг иккинчи босқичига йўл олади. Қолган жамоалар эса Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун курашни якунлайди.

Иккинчи босқичда КОНКАКАФдан икки, КОНМЕБОЛ ва UEFA’дан биттадан жамоа, шунингдек, биринчи босқич ғолиблари иштирок этади. Жами олти жамоа ўртасидаги баҳслар якунида учта терма жамоа Жаҳон чемпионатининг финал босқичига йўлланма олади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг