Ўзбекистондаги телеканаллар огоҳлантирилди
Ўзбекистон
−
2762 1 дақиқа
Ўзбекистонда айрим телеканалларда реклама намойиши вақтида овоз кескин баландлашиб кетиши томошабинларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда. Бу ҳолат юзасидан Рақобат қўмитасига ҳам мурожаатлар келиб тушган.
Қўмита маълумотига кўра, реклама блоклари овозининг теледастурлар овозидан баланд бўлиши томоша қилиш жараёнида ноқулайлик туғдирмоқда. Амалдаги қонунчиликда бу борада аниқ чеклов мавжуд. Хусусан, “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 27-моддасида реклама ва у ҳақидаги анонс овози реклама билан узиб қўйилган теледастур ёки телекўрсатув овозидан баланд бўлмаслиги белгиланган.
Рақобат қўмитаси ушбу талаблар бажарилишини назорат қилиб боради. Зарур ҳолларда реклама овозининг белгиланган меъёрларга мослиги махсус техник воситалар орқали текширилади. Қоидабузарлик аниқланган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланилиши мумкин.
Шу муносабат билан қўмита телерадиоканаллар, реклама агентликлари ва реклама тарқатувчиларни белгиланган меъёрларга амал қилишга, эфирга узатилаётган рекламаларда томошабинлар манфаатларини ҳам ҳисобга олишга чақирди.
Live
Барчаси