Ўзбекистонликлар 2 ойда 2,5 млн тоннадан ортиқ чиқинди чиқарди
Ўзбекистон
−
234 1 дақиқа
Ўзбекистонда “Тозалик ва озодалик” тадбирлари доирасида ҳудудлардан 2 млн 554 минг тонна қаттиқ маиший чиқинди олиб чиқиб кетилди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 октябрдан бошлаб республика бўйлаб икки ой давомида тозалик тадбирлари ўтказилган. Бу жараёнларни мувофиқлаштириш мақсадида агентликда республика ишчи штаби ташкил этилган.
Тадбирлар доирасида 102 та санитария тозалаш корхонаси жалб қилинди. 9 300 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди тозаланган. Ишларга 9 500 нафардан ортиқ ходим ва 3 200 дан зиёд махсус техника сафарбар этилган. Натижада ҳудудлардан жами 2 млн 554 минг тонна қаттиқ маиший чиқинди олиб чиқиб кетилган.
Агентлик қайд этишича, бундай тадбирлар атроф-муҳитни тоза сақлаш ва ҳудудлардаги экологик вазиятни яхшилашга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда маиший чиқиндилар билан боғлиқ хизматлар тарифларини 33,3 фоизга ошириш таклиф этилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси