Ўзбекистоннинг 6 та ҳудудида 2,4 млрд сўмлик “свет” ўғирланди

3-саҳифа

−

visibility145 timer2 дақиқа

image

Ўзбекистонда бир нечта корхона, фермер хўжалиги ва савдо шохобчалари электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Ҳолатлар оқибатида электр тармоқларига жами қарийб 2,4 млрд сўмлик зарар етказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Янгийўл тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “P.C.” МЧЖ раҳбари А.К. ишлаб чиқариш биносида электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, 843 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса “Х.И.” МЧЖ раҳбари Ж.Т. ва фуқаро Д.Й. лар ўзаро тил бириктириб, умумий овқатланиш шохобчасида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 593,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари маълум бўлган.

Шунингдек, департаментнинг Чортоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Д.Т.” фермер хўжалиги масъул шахслари “Соҳибкор” МФЙ ҳудудидаги ер майдонида сув насосини электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан улаб, 534,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Оқолтин тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “А.Й.” фермер хўжалиги масъул шахслари “Андижон” МФЙ ҳудудидаги ер майдонида сув насосини электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 190 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари фош этилган.

Бундан ташқари, департаментнинг Қизилтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ “У.Н.” "Бободўғи" МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 120,6 сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Хўжаобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро У.С. (муқаддам судланган) “Қўшкўприк” МФЙ ҳудудидаги хонадонида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 101,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Ёзёвон туманида фуқаро электр тармоғига ноқонуний уланиб, 547,2 млн сўмлик электр энергиясидан фойдалангани аниқланган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг