“Урушнинг олдини олиш мумкин эди”. Мерц Украина борасидаги қарор хато бўлганини айтди

Олам

−

visibility816 timer2 дақиқа

image

Украинани 2008 йилда, АҚШ ташаббуси билан ушбу масала альянснинг Бухарестдаги саммитида муҳокама қилинган пайтдаёқ НАТОга қабул қилиш керак эди. Бу ҳақда Германия канцлери Фридрих Мерц Берлинда альянс бош котиби Марк Рютте билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида сўз очди.

Унинг сўзларига кўра, эндиликда Украинанинг ҳарбий блокка қўшилишини рад этиш қанчалик “хато” бўлгани аён бўлди. 

“Агар у НАТО аъзосига айланганида, эҳтимол, бу урушнинг олдини олиш мумкин эди”, дейди Мерц.

Германия канцлери, шунингдек, Украинанинг альянсга аъзо бўлиши масаласини яна кўтаришга чақирган Франция Президенти Эммануэль Макроннинг таклифини “мантиқан асосли” деб атаган. Унинг сўзларига кўра, бундай ёндашув Киев муҳтож бўлган ва “ушбу уруш тугаганидан сўнг унга тақдим этиш ниятида бўлган” хавфсизлик кафолатларига мос келади. Мерц гап НАТО низомининг альянс аъзоларидан бирига қарши тажовузга жамоавий жавоб қайтаришни назарда тутувчи 5-моддасига ўхшаш кафолатлар ҳақида кетаётганига аниқлик киритган. У бундай ёндашув блокка тўлақонли аъзоликка “максимал даражада яқинлаштирилганини” қўшимча қилган.
 
Маълумот учун, 2008 йил апрель ойида ўша пайтдаги АҚШ Президенти кичик Жорж Буш альянснинг Бухарест саммитида Украина ва Грузия НАТОга қўшилиш ҳуқуқига эга бўлишини қатъий талаб қилишини билдирган эди. Буш бу “бутун дунёда хавфсизлик ва эркинлик даражасини оширишга ёрдам беришини” таъкидлаганди. Саммит якунларига кўра, НАТО давлатлари Украина ва Грузия альянсга аъзо бўлиш ҳуқуқига эга экани тўғрисида қарор қабул қилган, бироқ ушбу масалани ҳал этишни номаълум муддатга кечиктирган.

Хусусан, ўшанда Украинанинг НАТОга киришига Германия канцлери Ангела Меркель қарши чиққан. У Киев ва Тбилисининг альянсга қўшилиши учун ҳали вақт етиб келмаганини қайд этган. Украинада кенг кўламли уруш бошланганидан сўнг Меркель 2008 йилдаги қарорини тўғри деб ҳисоблашини таъкидлаган. Меркелнинг сўзларига кўра, Владимир Путин Украинанинг альянсга киришига йўл қўймаган бўларди, чунки бу унинг учун “уруш эълон қилиш” билан баробар бўларди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин АҚШ ва Европа мамлакатларининг Украинага Шимолий Атлантика шартномасининг 5-моддаси намунасида хавфсизлик кафолатларини тақдим этишига шахсий тартибда розилик бергани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг