Эрон АҚШдан 290 млрд доллар товон пули ундирмоқчи
Олам
−
510 2 дақиқа
Эрон АҚШдан умумий қиймати 290 миллиард доллар миқдорида товон пули ундириш ниятида. Бу ҳақда Эрон Ислом Республикаси суд ҳокимияти органларининг адвокатлар, расмий экспертлар ва маслаҳатчилар маркази раҳбари Ҳасан Абдолианпур маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, суд қарорларини ижро этиш доирасида “АҚШга тегишли бир нечта кема ушлаб қолинган” ва тайинланган товон пулининг бир қисми улар ҳисобидан қопланади.
“Теҳрон чиқарилган барча ҳукмларнинг сўзсиз ижро этилишига эришиш ниятида”, дейди у.
Қайд этилишича, аввалроқ Эрон судлари АҚШга қарши тахминан 40 миллиард доллар миқдорида, хусусан, буллёз эпидермолиз билан оғриган беморлар иши бўйича қарорлар чиқарган бўлиб, бу бир нечта танкер ва қуруқ юк ташувчи кемаларнинг мусодара қилинишига олиб келган.
Бундан ташқари, Эрон Иордания ва бошқа араб давлатларига қарши даъво аризалари киритиб, уларнинг ҳудудларидан АҚШ томонидан Эронга зарба бериш учун фойдаланилгани сабабли товон пули талаб қилмоқда.
Эрон расмийлари товон пулини қоплаш учун активларнинг бошқа вариантларини ҳам кўриб чиқмоқда. Масалан, Ҳормуз бўғози ва Форс кўрфазида Америка ва Исроил савдо кемаларини қўлга олиш ҳамда кейинчалик сотиш шулар жумласидан.
Ички судлар билан бир қаторда Эрон миллиардлаб долларлик эски даъволар бўйича халқаро арбитражларда ҳам кўп йиллик суд жараёнларини давом эттирмоқда.
Live
Барчаси