Эрон расмийси АҚШ билан музокараларни бошлаш учун 7 та шартни айтди

Олам

−

visibility199 timer2 дақиқа

image

Эрон парламенти раиси Муҳаммад Боқир Ғолибоф еттита шарт бажарилмагунга қадар Теҳрон Вашингтон билан музокаралар олиб бориш йўлида ҳеч қандай қадам ташламаслигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Эрон АҚШнинг эҳтимолий ҳаракатларига жавоб беришга тайёр. Бу ҳақда Ғолибоф парламентнинг очиқ мажлисида гапирди.

АҚШ Президенти Дональд Трамп ва бошқа Америка расмийларининг баёнотларига муносабат билдирар экан, у Эронга нисбатан таҳдидлар ва иқтисодий босимнинг давом этиши Вашингтоннинг Теҳрон олдидаги ожизлигидан далолат беришини таъкидлаган.

Ғолибоф Эроннинг АҚШ билан музокаралар масаласидаги позицияси аниқ ва ўзгармас бўлиб қолаётганини қайд этган.

“Аввал айтганимиздек, Эроннинг еттита шарти бажарилмагунча ҳеч қандай қадам ташланмайди ва ҳеч қандай музокаралар ўтказилмайди”, дейди у.

Эроннинг АҚШ томонидан бўлиши мумкин бўлган ҳужумларга жавоб беришга тайёрлигини таъкидлар экан, Ғолибоф шундай дейди: 

“Агар душман хатога йўл қўйса, биз қатъий жавоб беришга, жумладан, уруш географиясини ўзгартиришга тайёрмиз”.

Теҳрон АҚШ билан кенг кўламли музокараларни бошлаш ва Ҳормуз бўғозини очиш учун илгари сурилган еттита шарт бажарилишини қатъий талаб қилмоқда.

Эрон талаблари орасида денгиз блокадасини олиб ташлаш, савдо ва нефть кемаларининг Ҳормуз бўғози орқали хавфсиз ўтишини таъминлаш, Теҳронга қарши бир томонлама санкцияларни бекор қилиш, Эронга нефть экспорти учун истисно тақдим этиш, активларни музлатишдан чиқариш, шунингдек, барча фронтларда урушни тўхтатиш ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон расмийлари тажовуз содир этилган тақдирда Европанинг бир қатор давлатларидаги Америка базалари нишонга айланиши мумкинлигидан огоҳлантиргани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг