Ўлдирилган Президентнинг жароҳатланган беваси эрининг дафн маросимида иштирок этади
Олам
−
17 Июль 2021
6243Суиқасд қилинган Гаити Президенти Жовенель Моизнинг беваси Мартин Моиз шифохонадан чиқади. Бу ҳақда “Haiti24” портали хабар бермоқда.
Хабарларга кўра, у турмуш ўртоғининг дафн маросимида қатнашиш учун Гаитига қайтишни режалаштирган. Гаити Ҳукуматига кўра, Жовенель Моизнинг дафн маросими жорий йилнинг 23 июль куни бўлиб ўтади.
Аввалроқ, Мартин Моиз тиббий ёрдам учун шифокорларга миннатдорлик билдириб, шифохонадаги фотосуратини тақдим этганди.
Эслатиб ўтамиз, Гаити Президенти 7 июлга ўтар кечаси шахсий қароргоҳига қилинган ҳужумда ўлдирилди. Ҳужумда унинг рафиқаси Мартин Моиз ҳам жароҳат олди. Кейинчалик унинг ўлими тўғрисида маълумотлар пайдо бўлди, аммо Гаитининг Доминикан Республикасидаги элчихонаси бу хабарларни рад этди.
Кейинчалик, Гаитининг АҚШдаги элчиси Бокчит Эдмонд Республиканинг биринчи хоними Мартин Моиз даволаниш учун Майамига олиб борилишини маълум қилди.
Маълумот ўрнида, Гаити Сенати (парламентнинг юқори палатаси) ўз спикери Жозеф Ламберни Республиканинг муваққат Президенти деб эълон қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь