Ўлдирилган Гаити Президентининг беваси қандай ҳолатда экани маълум бўлди

Олам

image

Суиқасд қилинган Гаити Президенти Жовенель Моизнинг рафиқаси Мартин Моиз тиббий ёрдам учун шифокорларга миннатдорлик билдирди ва шифохонадаги фотосуратини тақдим этди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’ида маълум қилган.  

“Ушбу даҳшатли вақтни бошдан кечиришда менга ёрдам берган қўриқчи фаришталар жамоасига раҳмат. Сизнинг меҳрингиз ва ғамхўрлигингиз туфайли мен бардош бера олдим. Раҳмат, раҳмат, раҳмат”, деб ёзган Президентнинг беваси. 

Эслатиб ўтамиз, Гаити Президенти 7 июлга ўтар кечаси шахсий қароргоҳига қилинган ҳужумда ўлдирилди. Ҳужумда унинг рафиқаси Мартин Моиз ҳам жароҳат олди. Кейинчалик унинг ўлими тўғрисида маълумотлар пайдо бўлди, аммо Гаитининг Доминикан Республикасидаги элчихонаси бу хабарларни рад этди.   

Кейинчалик, Гаитининг АҚШдаги элчиси Бокчит Эдмонд Республиканинг биринчи хоними Мартин Моиз даволаниш учун Майамига олиб борилишини маълум қилди. 

Маълумот ўрнида, Гаити Сенати (парламентнинг юқори палатаси) ўз спикери Жозеф Ламберни Республиканинг муваққат Президенти деб эълон қилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Гаити Мартин Моиз

Баҳолаганлар

340

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг