Гаитида самолёт денгизга қўнди (видео)
Олам
−
10 июл 1865 1 дақиқа
Гаитида кичик самолёт фавқулодда тарзда денгизга қўнишга мажбур бўлди. Ушбу қўнишдан сўнг бортдаги йўловчилар ва учувчи қирғоққа сузиб чиқди. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 8 июль куни куни Ибо пляжи яқинида содир бўлган. Кап-Айтен шаҳридан Порт-о-Пренс йўналишида парвоз қилаётган икки двигателли Cessna 402B самолёти номаълум сабабга кўра денгиз юзасига қўнган.
Интернетда тарқалган видеоларда йўловчиларнинг сув ичида қирғоқ томон сузиб кетаётгани, самолёт эса деярли тўлиқ сув остида қолгани кўринади.
Ҳодиса вақтида бортда бўлган икки йўловчи ва учувчи сувга қўнганидан сўнг яқин атрофдаги пляжга етиб борган. Улар фавқулодда хизматлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган. Маълумотларга кўра, учала фуқаро ҳам омон қолган ва уларнинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистоннинг Ормара шаҳри яқинида K2 Airways Cargo авиакомпаниясига тегишли юк самолёти бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси