Тува республикаси раҳбарида коронавирус аниқланди

Олам

image

Россия Федерацияси таркибидаги Тува республикаси раҳбари Шолба Кара-оол коронавирус юқтириб олди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқда жойлаштирилган видеомурожаатда айтган. Республика етакчисининг Матбуот котиби ҳам у COVID-19 билан касалланганини маълум қилди.

Шолба Кара-оолдан ташқари бир неча амалдор ҳам шифохонага ётқизилган. “Қўл остимиздагилар ҳам бор. Вирус жуда хавфли, саломатликка турли томондан зарар беради. Бош оғрийди, кимларнингдир ўпкаси яллиғланади. Кимдирда енгил шакли, кимдир жонлантириш бўлимида”, дейди Кара-оол.

Кара-оолнинг Матбуот котиби Долаана Салчак у шифокорлар назорати экани ва ўзини яхши ҳис қилаётганини маълум қилди. Ҳозирда минтақани бошқариш Кара-оолнинг биринчи ўринбосари Александр Брокертга юклатилган. 

Аввалроқ, Россия Бош вазири Михаил Мишустин, Маданият вазири Ольга Любимова, Қурилиш вазири Владимир Якушев коронавирус юқтириб олганди. Ҳозирда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Москвадаги клиникалардан бирида даволаняпти. ОАВда у коронавирус юқтиргани ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо тезкор штаб раҳбари Магомед Даудов бу маълумотни рад қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Россияда

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг